Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси тўғрисида АХБОРОТ

2017 йил 31 декабр куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳокимлик бўлимлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Сессия кун тартибида “Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 август кунги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорининг ижроси бўйича сектор раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан туман молия бўлими мудири Б.Камолов ахборот берди. Ахборотда туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот берилди. Жумладан, 2018 йилда маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми режаси 112 млрд        454 млн 839 минг сўм қилиб белгиланиб, ўтган йилга нисбатан 21 млрд 286 млн 813 минг сўмга ортиқ режалаштирилмоқда. Бу харажатлар асосан ижтимоий-маданий ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига ҳамда иқтисодиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабларини амалга оширишга қаратилган.

Туманимиз маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми режаси 2018 йил учун 49 млрд. 660 млн. 426 минг сўмга, маҳаллий бюджетга Республика бюджетидан олинадиган халқ таълими ва мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлари учун субвенция миқдори 54 млрд. 721 млн. 590 минг сўм қилиб белгиланмоқда.

Кун тартибидаги навбатдаги масала бўйича туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та секторлар раҳбарлари ҳисобот берди.

Ҳисоботларда ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимизни жадал ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилингани таъкидланди.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори қабул қилиниб, унинг ижроси юзасидан туманда 4 та сектор ташкил қилинди ва секторлар томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳисоботларда ўтган давр мобайнида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳал қилинган муаммолар, келгусида режалаштирилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли соҳа мутасаддилари, депутатлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ғ.Ешниёзов

© Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг расмий веб-сайти